Футбол бўйича Миллатлар лигаси: Қозоғистон-Молдова ўйинини қаердан томоша қилиш мумкин

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Футбол бўйича Қозоғистон миллий терма жамоаси бугун, 29 март куни UEFA Миллатлар лигаси саралаш босқичи доирасидаги жавоб ўйинини Молдова терма жамоасига қарши ўтказади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон - Молдова учрашуви 29 март куни Нур-Султан вақти билан соат 20:00да бошланади. Ўйин Qazsport телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Қозоғистон терма жамоаси биринчи ўйинда Молдовани ўз майдонида 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувни словакиялик Иван Кружляк бошқариб боради. У бунгача 89 та халқаро ўйинда ҳакамлик қилган.

Унга ҳамюртлари Бранислав Ханчко ва Ян Позор ёрдам беришади.

Ғолиб жамоа кейинги босқичда C лигадаги ўрнини сақлаб қолса, мағлуб бўлган жамоа Д лигасида ўйнайди.

Муаллиф: Адилжан Умбет