Футбол бўйича Австралия терма жамоаси жаҳон чемпионатига йўлланма олди

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Австралия терма жамоаси ЖЧ-2022 финал босқичига йўлланма олди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Австралияликлар қитъалараро саралашда Перу билан ўйнади. Перу терма жамоаси Жанубий Америкада бешинчи ўринни эгаллади.

Қатарнинг Ал-Райян шаҳридаги «Аҳмед бин Али» стадионида кечган учрашувда жамоалар асосий бўлимда 0:0 ҳисобида ўйнашди. Пеналтилар сериясида Австралия 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа Австралия мундиалга берилган 31-йўлланмани қўлга киритди.

Бунгача Европа саралашида Уэльс терма жамоаси Украинани 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, яна бир йўлланмани қўлга киритганди.

Шунингдек, қитъалараро ўтиш ўйинида Коста-Рика ва Янги Зеландия терма жамоалари жаҳон чемпионатининг сўнгги финал йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Жаҳон чемпионати 21 ноябр ва 18 декабр кунлари Қатарда бўлиб ўтади.

Муаллиф: Адилжан Умбет