Тўп «Al Rihla» деб аталади. Арабчадан ўгирганда «саёҳат» деган маънони англатади. Тўпдаги нақшлар Қатар меъморчилиги, тили ва маданиятига асосланган.
Эслатиб ўтамиз, Мундиалга ҳозиргача 27 та терма жамоа йўлланма олган. Улар орасида мезбон – Қатар, Европадан – Германия, Дания, Франция, Бельгия, Хорватия, Испания, Сербия, Англия, Швейцария, Нидерландия, Португалия, Польша, Жанубий Америкадан – Бразилия, Аргентина, Уругвай, Эквадор, Шимолий Америкадан - Канада, Осиёдан - Эрон, Жанубий Корея, Япония, Саудия Арабистони, Африкадан - Камерун, Марокаш, Тунис, Гана, Сенегал терма жамоалари бор.
Муаллиф: Адилжан Умбет