Фристайл могул: Анастасия Городько кумуш медални қўлга киритди
12:38, 07 Апрель 2024
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик спортчи Анастасия Городько Италиянинг Вальмаленко шаҳрида бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида фристайл-могул бўйича ғолиблар қаторидан жой олди.
18 ёшли қозоғистонлик спортчи параллель могулдан кумуш медални қўлга киритди.
Ушбу мусобақада америкалик Килие Кариотис биринчи совринни қўлга киритган бўлса, япониялик спортчи Юма Тагучи учинчи ўринни эгаллади.