BRÚSSEL. Kazinform – Куни кеча Брюсселдаги Европарламент олдидаги майдонда француз фермерлари солиқларнинг ошиши, ёқилғи ва чорва озуқаси нархининг ошишига қарши норозилик намойиши ташкил қилди, деб хабар беради Kazinform.
Охирги ойларда Европа бўйлаб фермерлар норозилик билдиришди.
Бошқа француз қишлоқ хўжалиги ишчилари ҳам ўз мамлакатларида норозилик намойиши ўтказмоқда. Улар трактор ва юк машиналари билан асосий магистралларни тўсиб қўйган.
Намойиш немис фермерларининг ўтган ҳафтадаги оммавий норозиликлари ортидан ўтказилди. Ўтган ҳафта Берлиндаги намойишда 5 мингдан ортиқ трактор ва 30 мингдан ортиқ одам, жумладан транспортчилар, ресторан эгалари, овчилар ва минглаб оддий германияликлар иштирок этди.
Германиядаги норозилик намойишлари Ирландия, Нидерландия ва Бельгиядаги намойишлардан кейин бошланди.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.