Франция ва Испанияга баҳор келди
ASTANA. Kazinform - Испания ва Францияга қиш мавсуми учун ноодатий иссиқ об-ҳаво келди. Қуёш чарақлаб турибди, айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 28 даражагача қизиди, дея хабар беради Kazinform Еuronewsга таяниб.
Испанияда охирги кунларда рекорд даражадаги юқори ҳарорат қайд этилди. Валенсия ва Мурсия вилоятларида термометр +28 даражани кўрсатади. Мадридда — +19 даража.
Иссиқ ҳавони Пиреней ярим оролига кучли антициклон олиб келди.
Пиренейнинг нариги томонида, Францияда қуёшли об-ҳаво бошланди.
Перпиньян шаҳрида ҳаво ҳарорати 22 даражагача қизиган. Бугун Марсельда +20 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.
Франциядаги метеорологик кузатувларнинг бутун тарихида январь ойининг энг иссиқ куни 24 январь бўлган - ўртача ҳарорат 12 даражадан юқори эди. 1937 йилнинг шу куни ҳаво ҳарорати тахминан 11 даража эди.