Франция: Глобал исиш меҳнат қонунларини ўзгартирмоқда
ASTANA. Kazinform - Франциядаги ёзнинг иссиқ об-ҳавоси эндиликда техник ишсизлик сабаби сифатида қаралмоқда. Шу боис, қурилиш ишчилари иш мажбурий тўхтатилган тақдирда ҳам маошларини йўқотмайди, деб хабар беради Еuronews.
Францияда ёз ҳар йили иссиқроқ бўлади. Бу кўпчилик учун осон эмас, очиқ ҳавода ишлашга мажбур бўлганлар учун эса ундан ҳам қийинроқ. Яқинда мамлакат ҳукумати иш берувчилар ҳаддан ташқари иссиқлик шароитида қурилиш ишларини тўхтатиши мумкинлиги ҳақидаги фармонни қабул қилди.
“Бу катта масала, чунки бахтсиз ҳодисалар рўй берган. Биз уларни олдини олишга ҳаракат қиляпмиз”, - деди қурилиш майдончаси хавфсизлик хизмати ходими Уго Пасторелло.
Мамлакатдаги ёзги жазирама ҳозирда техник ишсизликнинг сабаби сифатида қаралмоқда. Шу сабабли, қурилиш ишчилари ишни мажбурий тўхтатиб қўйган тақдирда иш ҳақини йўқотмайди.
“Биз кун давомида корхонага келиб, иш учун жуда иссиқ эканлигига ишонч ҳосил қилишимиз керак, кейин эса ишчиларни уйларига жўнатамиз. Бироқ у маош олади”, - дейди У. Пасторелло.
Меҳнат қонунчилигидаги бундай ўзгариш ҳозирча фақат қурилиш соҳасига тегишли.
“Меҳнатчилар ва барчанинг саломатлигини яхшилаш муҳим. Мен ёшман, лекин мендан каттароқ одамлар бордир ва бу уларга қийинроқдир”, - дейди қурувчи Диего Бернардо.
Тадқиқотларга кўра, ҳаво ҳарорати 32 даражадан юқори бўлса, меҳнат унумдорлиги 40% га камаяди.