Франция бош вазири Элизабет Борн истеъфога чиқди

Фото: Фото: twitter.com/EmmanuelMacron

Элизабет Борн Франция бош вазири лавозимини тарк этди. Бу ҳақда Елисей саройи баёнотида айтилган. У ерда мамлакат президенти Эммануэль Макрон истеъфони қабул қилиб, Борнга қилган иши учун миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда Kazinform Euronewsга таяниб хабар беради.

Давлат раҳбари Элизабет Борннинг “содиқлиги ва қатъиятини” қайд этди.

Елисей саройи Борн янги ҳукумат тайинланмагунча ўз вазифасини бажаришини айтди.

Борн 2022 йил май ойидан бери Франция вазирлар маҳкамасига раҳбарлик қилиб келмоқда.