Франция суди аёл футболчиларга ҳижоб кийишга рухсат бермади

Фото:
ASTANA. Kazinform – Франциянинг Олий маъмурий суди мусулмон футболчиларнинг ҳижоб кийишга қўйилган тақиқни ўз кучида қолдирди, дея хабар беради Kazinform Reutersга таяниб.

Франция футбол федерацияси (FFF) ўйинчиларга расмий ўйинларда ҳамда мамлакат ташкил этаётган мусобақаларда ҳижоб ва бошқа диний белгиларда юришни тақиқлаган. Бироқ, бир гуруҳ футболчилар бу қарорга қарши чиқмоқчи.

Суд ҳижоб ўрашга қўйилган тақиқни ўринли деб топиб, спорт федерациялари ўйинчилардан мусобақа вақтида «анжомларни нейтрал сақлашни» талаб қилиши мумкин деган хулосага келди.