Фолькер Турк БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари этиб тайинланди

Фото:
NEW YORK. Кazinform - Бош котиб Антониу Гутерреш австриялик Фолькер Турк БМТ Бош Ассамблеяси томонидан тасдиқланганидан кейин Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари этиб тайинланди. Бу ҳақда Kazinform БМТ ахборот марказига таяниб хабар бермоқда.

«Жаноб Турк ўзининг узоқ ва шарафли фаолиятини умуминсоний ҳуқуқларини таъминлашга, хусусан, дунёдаги энг заиф одамлар – қочқинлар ва фуқаролиги бўлмаган одамларни халқаро ҳимоя қилишга бағишлади», — дейилади БМТ раҳбари баёнотида.

Янги Олий комиссар БМТ тузилмаларида ишлаган.

Жаноб Турк 2018 йил 1 сентябрдан 2022 йил 31 августгача Олий комиссар лавозимида ишлаган чилилик Мишель Бачелетнинг ўрнига келди.

Фото: news.un.оrg