Финляндияда донсиз қаҳва яратилди

Фото: Фото: J. Agric. Food Chem/CC-BY 4.0/American Chemical Society

Эспоошаҳрида жойлашган Финляндия давлат тадқиқот маркази (VTT) олимлари қаҳва дарахтининг ҳужайраларидан қаҳва олишди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги ТАССга таяниб хабар беради.

Yle портали иқтибос келтирган тадқиқот раҳбари Хайко Ришернинг сўзларига кўра, лабораторияда ишлаб чиқарилган қаҳва таъми жиҳатидан ҳақиқий қаҳвага 80 фоиз қаҳвага ўхшайди.

- Қаҳвани бу усулда тайёрлаш жуда кўп янги технологияларни талаб қилади. Қаҳва, масалан, лазер нурлари ёрдамида қовурилади», - деди олим.

Маҳсулот Beanless Coffee (донсиз қаҳва) деб аталади. Тадқиқотчилар бундай янгиликнинг яратилиши ишлаб чиқарувчиларни қизиқтиришига умид қилади. Лабораторияда етиштирилган қаҳва учун озиқ-овқат даражаси мақомини олиш жараёни тахминан тўрт йил давом этиши мумкин.