Фуқаро муҳофазаси бошқармаси маълумотларига кўра, эвакуация қилинган 25 минг кишидан ташқари яна 20 минг киши махсус жиҳозланган мактаблар ва ҳукумат биноларида бошпана қилмоқда. Табиий офатдан энг кўп – Шарқий Миндоро провинцияси зарар кўрди. Юзлаб қишлоқларни сув босди, қишлоқ хўжалиги ерлари зарар кўрди, қулаган дарахтлар йўлларни тўсиб қўйди. Кўплаб аҳоли пунктлари электр энергиясиз қолди.
«Молаве» тайфуни ғарбий йўналишда, шамолнинг тезлиги соатига 180 километрни ташкил қилмоқда.