Филиппинда 5,8 магнитудали зилзила рўй берди

Фото: Фото: Anadolu

ASTANA. Kazinform – Филиппиннинг шимолида жойлашган Илокос-Норте вилоятида 5,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.

Филиппин Вулканология ва сейсмология институти маълумотларига кўра, ер қимирлаши маҳаллий вақт билан тахминан соат 10:30 да қайд этилган.

Зилзиланинг эпицентри Пасукин муниципалитетидан шимоли-ғарбда 29 километр узоқликда жойлашган. Зилзила ўчоғи 27 километр чуқурликда жойлашган.

Ҳозирча ҳалок бўлганлар ёки вайронагарчиликлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Зилзила қўшни Кагаян, Илоко-Сур, Исабела ва Абра вилоятларида ҳам сезилган.

Зилзиладан сўнг цунамилар ҳақида огоҳлантириш берилмаган.

Филиппин Тинч океаннинг «ўт ҳалқаси» деб аталувчи ҳудудида жойлашган бўлиб, бу дунёдаги энг сейсмик фаол минтақалардан бири ҳисобланади. Шу сабабли, бундай табиий ҳодисалар бу ерда тез-тез учраб туради.