FIDE Circuit рейтингида ўзбекистонлик Абдусатторов ва Синдоров етакчи

Фото: Фото: UzA

TASHKENT. Kazinform — Халқаро шахмат федерацияси тизимидаги FIDE Circuit рейтингининг янгиланган рўйхатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари етакчиликка эришди, деб хабар беради UzA.

Яқинда Нидерландияда ўтган “Tata Steel Masters-2026” турнири якунларига кўра, ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов “Мастерс” гуруҳида ғолибликка эришиши ортидан 25.78 очко жамғариб, умумий жадвалда 1-ўринга кўтарилишга муваффақ бўлди.

Мазкур турнир давомидаги 13 та турнинг биронтасида мағлубиятга учрамаган ҳолда 2-ўринни эгаллаган Жавоҳир Синдоров 18,75 очко жамғариб, рейтингда 2-ўринни банд этди.

Айтиш лозимки, ушбу рейтинг ФИДЕнинг йиллик календарь тизим жараёнида ўтказиб келинадиган турнирлар ва чемпионатларда шахматчиларнинг қайд этган натижалари асосида доимо янгиланиб туради.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик шахматчи қизлар рейтингда юксалишга эришди.