Алмати аэропорти вакилларининг сўзларига кўра, аэропорт нормал режимда ишламоқда.
«Аэропорт самолётларни қабул қилмаётгани ҳақида маълумот йўқ. Одатдагидек барча самолётлар жадвал бўйича учиб, қўнмоқда», — дейилади Алмати аэропорти хабарида.
Демак, тарқатилган маълумотлар фейк.
Таъкидлаш жоизки, Қозоғистон Республикаси қонунчилигида ёлғон маълумот тарқатганлик учун жавобгарлик назарда тутилган.