“Кўриб турганимиздек, ҳодисага барча хизматлар – Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ҳокимлик ва бошқа давлат идоралари фаол муносабат билдирди. Бу сафар сирена ва огоҳлантириш тизими ўз вақтида ишга туширилди. Шаҳар аҳолиси қабул қилиш пунктларига эвакуация қилинди. Яхшиямки, жиддий зарар йўқ”, - деди Олжас Бектенов.
Вазирлар Маҳкамаси раҳбарининг қўшимча қилишича, ҳозирда вазиятни баҳолаш давом этмоқда.
— Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мамлакатдаги сейсмологик вазиятни доимий мониторингини таъминлаши керак. Кучлар ва воситалар тайёр бўлиши керак. Аҳоли билан тушунтириш ишларини давом эттириш зарур. Шунингдек, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мамлакатимизнинг тоғли ҳудудларида сел ва қор кўчкиси ҳолатлари юзасидан тегишли мониторингни олиб бориши зарур. Фавқулодда вазият хавфи мавжуд бўлса, уларга жавоб чораларини кўриш керак», - деди Олжас Бектенов.
Муаллиф: Серик Сабеков