Фарғонада Қозоғистоннинг «Тулпар» автосалони иш бошлади

FERǴANA. Kazinform – Фарғона шаҳрида Қозоғистоннинг «Q4 Tulpar» компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган «Тулпар» автосалони ўз фаолиятини бошлади, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

Фото: ЎзА

«Q4 Tulpar» компанияси асосчиси Талғат Сақан ва маҳаллий ҳамкор Улуғбек Пайғамов томонидан очилган автосалон янги автомобиллар сотишдан ташқари, эски автомобилларни сотиб олиш ва сотиш, Trade-in принципи негизида эски автомобилларни янгисига алмаштиришни таклиф этади, шунингдек, юқори сифатли техник хизматларнинг кенг спектрини таклиф этади. Харидни янада қулай қилиш мақсадида автосалонда банк филиали, шунингдек, нотариал идора ташкил этилган.