Фақат Қозоғистоннинг ғарбий қисмида ҳаво иссиқ бўлади - синоптиклар

Фото: Фото: visitaktobe.kz

ASTANA. Kazinform - Навбатдаги циклон ва у билан боғлиқ атмосфера фронтал қисмлари Қозоғистоннинг деярли бутун ҳудудида об-ҳавони шакллантиради ва яқин уч кун ичида ўзи билан бирга ёмғир олиб келади, деб хабар беради Kazinform “Қазгидромет” РДК матбуот хизматига таяниб.

28 майда мамлакат шимолида ва шарқида кучли ёмғир ёғиб, кечаси қорга айланиши мумкин. Ҳарорат бўйича эса сезиларли ўсиш кутилмайди – 28-майда ғарбда, шимолда ва марказда, 29-30 май кунлари Қозоғистон шарқида кечаси 3 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда.

Фақатгина мамлакат ғарбида юқори босимли майдон ёғингарчиликнинг тўхташига ва кечаси ҳам, кундузи ҳам ҳаво ҳароратининг босқичма-босқич ошишига олиб келади.