Еврозонада рекорд даражадаги инфляция қайд этилди
18:55, 29 Июл 2022
BRUSSELS. Кazinform - Евростат маълумотларига кўра, еврозонанинг 19 та давлатида июл ойида инфляция рекорд даражага етди – йиллик ҳисобда 8,9 фоиз. Бу ҳақда Kazinform Euronewsга таяниб хабар беради.
Бу 1997 йилда статистика бошланганидан бери энг юқори кўрсаткичдир.
Энергия 39,7 фоизга, озиқ-овқат 9,8 фоизга ва бошқа товарлар 4,5 фоизга қимматлашди.
Фото: ru.еuronews.cоm