Европага асал экспорт қилиш учун рухсат олдик - вазир
ASTANA. Kazinform — Қозоғистон Европа мамлакатларига асал экспорт қилишга рухсат олди. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Айдарбек Сапаров Ҳукумат йиғилишида маълум қилди.
“Бугунги кунда Қозоғистоннинг 62 та корхонаси Европа давлатлари реестрида рўйхатга олинган. Бу йил Қозоғистон Европа Иттифоқи мамлакатларига асал экспорт қилиш учун расмий рухсат олди. Шунингдек, сув хўжалиги, от гўшти ва сут маҳсулотлари экспортига йўл очиш ишлари олиб борилмоқда, — деди вазир.
Унга кўра, айни пайтда Қозоғистондаги 2 минг 649 корхона Хитойга маҳсулот экспорт қилмоқда.
“2025 йилда Хитой билан парранда гўштига ветеринария талабларини белгиловчи протокол имзоланган. Грузия билан гўштга мўлжалланган қорамол ва қўйлар, туёқли ҳайвонлар жунини экспорт қилиш учун Эрон билан ветеринария сертификатлари имзоланди. Туркия, Афғонистон ва Покистон билан бозорларни кенгайтириш бўйича музокаралар давом этмоқда”, — деди Айдарбек Сапаров.