Европадаги почта операторлари АҚШдан жўнатмалар қабул қилишни тўхтатади
ASTANA. Kazinform — 23 агустдан бошлаб Норвегия, Швеция ва Белгия почта операторлари божлар билан боғлиқ вазиятга аниқлик киритилмагунига қадар АҚШдан жўнатмалар қабул қилиш ва жўнатишни тўхтатади.
Posten Bring, PostNord ва bpost маълум қилишича, АҚШда қиймати 800 долларгача бўлган жўнатмалар учун имтиёзлар бекор бўлганидан сўнг мана шу қарорга келинган. Илгари бундай жўнатмалар божхона йиғимидан озод қилинганди.
29 августдан кучга кирадиган янги қоидаларга кўра, жўнатувчилар божхона йиғимини жўнатма АҚШга етказилишидан аввал тўлаши керак.
"АҚШ божхона органлари томонидан бу жараён тафсилотларига аниқлик киритилганича йўқ", - дейилади Posten Bring хабарномасида.
Қайд этилишича, қиймати 100 долларгача ва 800 доллардан ортиқ жўнатмалар учун қоидалар ўзгармаган.
Эслатиб ўтамиз, Европа Иттифоқи АҚШ маҳсулотларига бож тўлашни режалаштирмоқда.