Европа кубогида қозоғистонлик дзюдочилар 5 та медални қўлга киритди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик дзюдочилар Польшада бўлиб ўтган Европа кубогида битта олтин, учта кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритди, дея хабар бермоқда Kazinform Olympic.kz сайтига таяниб.

23-24 апрел кунлари Польшанинг Познань шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасида Европа кубоги бўлиб ўтди. Мусобақада Қозоғистон ёш дзюдочилари ҳам иштирок этишди.

Қозоғистон жамоасининг ғолиб ва ​​совриндорлар рўйхати қуйидагича:

Мерей Марханбетов (60 кг) - «олтин»,

Нурқанат Серикбаев (60 кг) - «кумуш»,

Нурсултон Заизағалиев (66 кг) - «кумуш»,

Журқамирза Шукирбеков (-100 кг) - «кумуш»,

Нурсултон Жубатқан (60 кг) - «бронза».