«Европа Иттифоқи Украина билан бирга, шунингдек, аъзо давлатларимиз билан одамларни қабул қилиш ҳаракатларида бирдам. Бугун биз ҳамжиҳатлигимизнинг яна бир аниқ натижасини– бирдамлик фондларини энг зарур бўлган жойда сафарбар қилишни кўрмоқдамиз», - деди Европа Иттифоқининг бирдамлик сиёсати ва ислоҳотлар бўйича комиссари Элиса Феррейра.
Европа Иттифоқининг бандлик ва ижтимоий ҳуқуқлар бўйича комиссари Николас Шмит қўшимча қилди: «Украинадан келаётган одамлар ўз ҳаётларини хавфсиз тарзда тиклаш учун зудлик билан кўрсатилиши лозим ёрдамга муҳтож. Ушбу аванс тўловлари орқали аъзо давлатлар муҳтожларга озиқ-овқат, уй-жой, соғлиқни сақлаш, таълим, иш билан таъминлаш ва бошқаларни таклиф қилишлари мумкин».
Еврокомиссия матбуот хизмати 2022 йил 24 февралдан кейин Еврокомиссия Украинани тарк этган тинч аҳолини қўллаб-қувватлаш ва ЕИга аъзо давлатларга уларни қабул қилиш ва ёрдам кўрсатишда ёрдам бериш учун барча саъй-ҳаракатларини сафарбар қилганини маълум қилди.
Хусусан, Европа Комиссияси 2014-2020 йилларга мўлжалланган дастурлар доирасида бирлашиш сиёсатидан мавжуд ресурсларни мослашувчан мобилизация, шунингдек, 100 фоиз қўшма молиялаштириш ва «REACT-EU» дастури доирасида молиялаштиришни 3,5 миллиард еврога ошириш имкониятини жорий қилди.
Еврокомиссиянинг ҳиссаси Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг давлат бюджетларидаги қўшимча юкни енгиллаштиради.
Муаллиф: Арнур Рахимбеков