Европа комиссияси президенти Исландиядаги эриётган музликга боради
АСТАНА. KAZINFORM — Европа комиссиясининг президенти Урсула фон дер Ляйен пайшанба куни Исландияга ташриф буюради. У ерда Исландия бош вазири Криструн Мьёдль Фростадоуттир билан Арктиканинг геосиёсий роли, хавфсизлиги ва тайёргарлиги, шунингдек, иқлим ўзгаришига қарши кураш чоралари ҳақида музокаралар олиб боради.
Еврокомиссия раҳбарининг ташрифи кейинги йилларда ҳарорат ошиши туфайли жиддий зарар кўрган Соульхеймайёкюдль музлигига саёҳатдан бошланади.
Шундан сўнг Урсула фон дер Ляйен ва Исландия бош вазири Гриндавик шаҳрига йўл олади ва у ерда Исландия Қидирув-қутқарув уюшмаси вакиллари билан учрашади. Куннинг иккинчи ярмида улар “Кўк лагуна” ва Свартсенги электр станциясини ҳимоя қилиш учун махсус қурилган муҳофаза иншоотларини кўздан кечиради. Бу иншоотлар мамлакатнинг фаол вулқонлар ва эҳтимолий лава оқимларига тайёр эканлигини англатади.
Шундан сўнг Урсула фон дер Ляйен ва бош вазир Фростадоуттир Кефлавикдаги ҳарбий-денгиз авиация базасида Исландия ва НАТО вакиллари билан учрашиб, хавфсизлик ва тезкор мудофаа масалаларини, жумладан сувости кемалари тизимлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа ва фуқаролик мудофааси масалаларини муҳокама қиладилар.
Ташриф якунида Урсула фон дер Ляйен Исландия бош вазири Криструн Мьёдль Фростадоуттир ва ташқи ишлар вазири Торгердур Катрин Гуннарсдоттир билан ишчи кечки овқатда иштирок этади.