Европа Иттифоқи YouTube, Facebook, Instagram ва TikTok устидан қаттиқроқ назоратни жорий қилади
«Бугун комиссия «Рақамли хизматлар тўғрисида»ги қонун (DSA), бўйича ўзининг биринчи қарорларини қабул қилди, улар камида 45 миллион ойлик фаол фойдаланувчиларни қамраб оладиган 17 та энг йирик онлайн платформалар ва иккита йирик онлайн қидирув тизимини аниқлади», — дейилади хабарда.
25 августга қадар ушбу платформалар Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонун бўйича янги мажбуриятларни бажариши керак. Ушбу мажбуриятлар Интернет фойдаланувчиларини, жумладан, вояга етмаганларни ҳимоя қилиш ва кучайтиришга қаратилган.
Қуйидаги платформалар назорат остида:
Alibaba AliExpress,
Amazon Store,
Apple AppStore,
Booking.com,
Facebook,
Google Play,
Google Maps,
Google Shopping,
Instagram,
LinkedIn,
Pinterest,
Snapchat,
TikTok,
Twitter,
Wikipedia,
YouTube,
Zalando,
Bing,
Google Search.