Европа Иттифоқи давлатларида туғилиш камаймоқда

Фото: Фото: freepik.com

Маълумотларга кўра, Европа Иттифоқи ҳудудида сўнгги йилларда туғилиш даражаси кескин пасайгани кузатилмоқда, деб ёзади ЎзА агентлиги.

Масалан, Руминияда охирги 100 йил учун энг паст туғилиш кўрсаткичи қайд этилди. Мамлакатнинг жуда кўп қишлоқларида катта ёшлилар сони юқори. Шаҳарларда эса аксар инсонлар касбий фаолиятини биринчи ўринга қўйиб, кечроқ фарзанд кўришни хоҳлайди.

“Euronews” ёзишича, бола етишмаслиги сабаб Чилия, Бребу каби қишлоқларда баъзи мактаб, боғчалар ёпилган. Масъуллар эса бу ҳолатни оддий модернизация жараёни билан боғлашга уринмоқда.

Статистикада Тулсеа, Карас Северин, Мехединти, Ковасна, Телеорман ва Гиуржиу туғилиш даражаси паст ҳудудлар рўйхатига киритилган.

Бир аср олдин Руминияда йилига ўртача 480 000 чақалоқ туғилган. Ўтган йил бу кўрсаткич 150 000 ни ташкил қилди.