Евроосиё миллий университетида Лу Бань устахонаси очилади
ASTANA. Kazinform - Лу Бань устахонаси Евроосиё миллий университетида очилади. Бу ҳақда ҚР Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек маълум қилди.
“Хушхабар, Астанада Пекин тил ва маданият университетининг филиали очилади. Бу йил биринчи 100 нафар талаба ўқишни бошлайди. Шу муносабат билан Хитой Халқ Республикаси таълим вазири жаноб Хуай Цзиньпэнга миннатдорчилик билдираман. Яна бир янгилик, Лу Бань устахонаси пойтахтдаги Евроосиё миллий университетида очилади. Бугун жаноб Хуай Цзиньпэн очиладиган устахона инфратузилмаси билан танишади. Лу Бань устахонаси жуда ажойиб, замонавий дастур форматида ўқитади. Ўтган йили Ўскеменда очилган бўлса, ҳозир пойтахтда очилиш арафасида. Яна Хитой раҳбариятига миннатдорчилик билдираман, чунки Хитой ҳукумати бир давлатда фақат битта устахона очиш тамойилига эга ва у Қозоғистон учун шундай қарор қабул қилмоқда”, - деди Саясат Нурбек.
Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари жорий йил февраль ойида Ўскемен шаҳридаги “Лу Бань устахонаси” фаолияти билан танишган эди.
Қайд этиш жоизки, “Лу Бань устахонаси” иккита лабораториядан иборат: “Автомобилларнинг инновацион дизайни” ва “Автомобилларнинг SMART технологияси”.
Марказнинг ўзига хос жиҳати шундаки, талабалар амалий кўникмаларга эга бўлишлари ва автомобиль тизимларининг симуляция синовларини ўтказишлари мумкин. Марказда электромобиллар ва гибрид автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва диагностика қилишнинг янги технологияларини ишлаб чиқишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Куни кеча Астана халқаро университети негизида Пекин тил ва маданият университетининг филиали очилгани ҳақида хабар берган эдик.