Евроосиё Иқтисодий Комиссияси Кенгаши аъзолари ички бозорларнинг ишлаши, божхона ва техник регламент, саноат ва маҳсулотларни маркалаш масалаларини кўриб чиқдилар. Кўриб чиқилган масалалардан энг муҳими 2025 йилгача Евроосиё иқтисодий интеграциясини ривожлантиришнинг стратегик йщналишлари лойиҳаси бўлди.
Муҳокама якунлари бўйича Қозоғистоннинг кўплаб таклифлари келишиб олинди. Давлатлар раҳбарлари энг муҳим тамойилларни шу йилнинг декабрида кўриб чиқишни режалаштирмоқдалар. Томонлар ҳозирда ишлаб чиқилаётган давлат харидлари учун товарлар келиб чиққан мамлакатни тасдиқлаш қоидалари ва саноат маҳсулотларининг Евроосиё реестрини юритиш қоидалари бўйича фикр алмашдилар.