ЕВРО-2032 мусобақасига Италия ва Туркия мезбонлик қилади
21:25, 10 Октябрь 2023
Футбол бўйича 2032 йилги Европа чемпионати Италия ва Туркияда бўлиб ўтади, дея хабар беради Kazinform агентлиги Аnadoluга таяниб.
UEFA Ижроия қўмитасининг Швейцариянинг Ньон шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишида шундай қарор қабул қилинди.
ЕВРО-2028 Буюк Британия ва Ирландияда бўлиб ўтади.
Йиғилишда UEFA президенти Александар Чеферин, Туркия футбол федерацияси президенти Меҳмет Буюкекши ва Италия футбол федерацияси президенти Габриэль Гравин иштирок этди.