ЕВРО-2024: Испания Норвегияни мағлуб этди

Фото: Фото: pixabay.com

Испания терма жамоаси 2024 йилги футбол бўйича Европа чемпионатига саралаш босқичида Норвегия устидан ғалаба қозонди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

13 октябрдан 14 октябрга ўтар кечаси А гуруҳидан ўрин олган Норвегия – Испания учрашувини мухлислар интиқлик билан кутишган эди.

Испаниялик футболчилар Европа чемпионатининг финал босқичига йўлланма олиш учун ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш йўлини изламоқда. Шу боис Норвегия билан учрашувда уч очко олишга ҳаракат қилиши аниқ эди.

Биринчи дақиқаларданоқ рақиб дарвозаси яқинида пайдо бўлган норвегиялик футболчилар уларга муносиб қаршилик кўрсатишди. Айрим дақиқаларда мезбонлар ҳимоя чизиғида малакали ўйин кўрсатишга муваффақ бўлишди.

Ўйиннинг 49-дақиқасида Гави томонидан киритилган гол Испанияга ғалаба келтирди.

Шу тариқа испаниялик футболчилар рақибини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллади.

15 октябр кунги барча ўйинлар натижалари:

А гуруҳи: Грузия – Кипр 4:0, Норвегия – Испания 0:1

D гуруҳи: Уэльс – Хорватия 2:1, Туркия – Латвия 4:0

Е гуруҳи: Чехия – Фарер ороллари 1:0, Польша – Молдова 1:1

I гуруҳи: Швейцария – Беларусь 3:3, Руминия – Андорра 4:0, Косово – Исроил учрашуви қолдирилди.

Энди 16 октябр куни B, F, J гуруҳларида навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтади.

Муаллиф: Адилжан Умбет