ASTANA. Kazinform - Қозоғистонлик конькида учувчи Евгений Кошкин Нидерландиянинг Херенвен шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон кубоги босқичида ғолиб чиқди.
Алматилик спортчи 500 метр масофани 34,46 сонияда босиб ўтиб, олтин медални қўлга киритди.
Канадалик Лорен Дюбрель 34,51 сония натижа билан иккинчи, голландиялик Еннинг Де Бу (34,52) учинчи ўринни эгаллади.
Аввалроқ, 22 ёшли Евгений Кошкин бу йил Хитойнинг Харбин шаҳрида ўтказилган Қишки Осиё ўйинларида 100 метрга югуриш бўйича кумуш медални қўлга киритган бўлса, Томашув-Мазовецкиде (Польша, 500 метрга) ўтказилган жаҳон кубогида муваффақият қозонган эди.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.