Эверест яқинида мингга яқин одам қор остида қолди

Фото: Фото: Report

ASTANA. Kazinform — Хитойда Эверестнинг шарқий ён бағрига олиб борадиган Карма водийсида қор бўрони остида қолган юзлаб сайёҳлар қутқариб олинди. Бу ҳақда Report агентлиги хабар берди.

Қор бўрони тоғнинг шарқий ён бағрида 4200 метр баландликдаги лагерларда мингга яқин одамни қоплаб қолди.

Қутқарувчилар ва маҳаллий аҳоли қор остидан 350 нафар сайёҳни қутқариб олди. Ҳозирда яқин атрофдаги Кудан шаҳрига 350 нафар сайёҳ етиб келган, яна бир неча юз нафари йўлда.

Эверестнинг паст ён бағирларида 200 га яқин одам қолган. Ҳозир улар билан алоқа ўрнатилди.

Хитой жанубидаги “Матмо” тўфони туфайли Вейчжоу оролидаги 26 мингга яқин сайёҳ хавфсиз жойга эвакуация қилинди.