EURO 2024: Туркия терма жамоаси Грузия устидан ғалаба қозонди
ASTANА. Кazinform - Футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионатининг бешинчи ўйин кунида Туркия терма жамоаси F гуруҳида Грузия устидан ғалаба қозонди.
Учрашув бошиданоқ туркиялик футболчилар фаоллик кўрсатишди. Қитъа миқёсидаги мусобақада илк ўйинини ўтказаётган Грузия терма жамоаси асосан ҳимояга эътибор қаратди. Шунга қарамай, туркиялик футболчи Мерт Мюльдюр 25-дақиқада ҳисобни очди.
Орадан икки дақиқа ўтиб Кенан Йилдиз ҳисобни оширди. Футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда бўлгани учун ҳакам бу голни инобатга олмади.
Шундан сўнг грузиялик футболчилар фаоллик кўрсатишди. Шундай дақиқаларнинг бирида ҳисобни тенглаштириш имкониятига эга бўлди. Учрашувнинг 32-дақиқасида Жорж Микаутадзе гол урди.
Иккинчи бўлимда Туркия жамоаси фаоллигини яна оширди. Натижада улар орасидан Арда Гюлер 65-дақиқада жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
97-дақиқада туркиялик Керем Актюркоглу якуний ҳисобни ўрнатди.
Шу тариқа Туркия рақибини 3:1 ҳисобида мағлуб этди.