EURO-2024: Қозоғистон терма жамоасининг навбатдаги иккита ўйини қайси телеканалларда намойиш этилади
Футбол бўйича Қозоғистон миллий терма жамоасининг 2024 йилги Европа чемпионати саралаш босқичи доирасидаги Сан-Марино ва Словения терма жамоалари билан ўйини телеканаллар орқали кўрсатилади, деб хабар беради Кazinform.
Ушбу ўйинларни «Qazaqstan» ва «Qazsport» телеканаллари жонли эфирда намойиш этади.
Терма жамоа 8 ўйиндан кейин 15 очко билан Н гуруҳида учинчи ўринда бормоқда. Дастлабки икки ўриндаги Словения ва Дания терма жамоаларида 19 очко бор.
Кейинги икки ўйинда ғалаба қозонган тақдирда Қозоғистон терма жамоаси қитъа мусобақасининг финал босқичига йўлланма олиш имкониятига эга. “Астана Арена” стадионида Словенияга қарши кечган илк ўйин 1:2 ҳисобида рақиб жамоа фойдасига ҳал бўлган бўлса, Сан-Марино меҳмонда 3:0 ҳисобида мағлуб бўлди.
17 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Қозоғистон - Сан-Марино учрашувини «Qazsport» телеканали жонли эфирда тақдим этади. 20 ноябрь куни Словенияга қарши меҳмондаги ўйин «Qazaqstan» ва «Qazsport» телеканалларида соат 01:45 да намойиш этилади.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон терма жамоасининг бўлажак ўйинларида кимлар иштирок этиши хабар қилинган эди.
Муаллиф: Адилжан Умбет