Бу гуруҳда Дания ўз майдонида Финляндияни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Словения Сан-Маринони 4:0 ҳисобида мағлуб этди.
Қозоғистон бу турда Шимолий Ирландияни 1:0 ҳисобида мағлуб этгани ҳақида ёзган эдик. Шу тариқа, у 12 очко билан иккинчи ўринга кўтарилиб олди.
Натижада, турнир жадвали қуйидагича: Дания – 13 очко, Словения – 13 очко, Финляндия – 12 очко, Қозоғистон – 12 очко, Исландия – 3 очко, Сан-Марино – 0 очко.
Олдинда тўртта тур ўйини қолди. Энди жамоалар октябрь ва ноябрь ойларида беллашади.
Дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоа 2024 йилги Европа чемпионатининг саралаш босқичига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади.
Муаллиф: Адилжан Умбет