Euro-2024: Испания терма жамоаси Хорватияни йирик ҳисобда мағлуб этди
ASTANA. Kazinform – Футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионатининг иккинчи кунида Испания терма жамоаси Хорватияни йирик ҳисобда мағлуб этди.
“В” гуруҳида тўп сураётган испаниялик футболчилар илк учрашувдаёқ ихчам ҳаракат қилишди. Ўйиннинг 29-дақиқасида испаниялик Альваро Морато ҳисобни очган бўлса, 32-дақиқада Фабиан Риус ҳисобдаги фарқни оширди. 47-дақиқада эса Даниэль Карвахаль мерганлик қилди.
“А” гуруҳида Венгрия терма жамоаси Швейцарияга 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Эслатиб ўтамиз, 14 июн куни Германия Шотландияни 5:1 ҳисобида мағлуб этди.
Қитъа мусобақалари Германиянинг Берлин, Дортмунд, Дюссельдорф, Майндаги Франкфурт, Гельзенхиркен, Гамбург, Кёльн, Лейпциг, Мюнхен, Штутгарт каби шаҳарларида ўтказилади.
Мусобақаси 14 июль куни якунланади.