Сицилиядаги яқин қишлоқларни кул ва вулқон учқунлари босиб, уйларни ва кўчаларни қоплади.
Вулканологларнинг фикрига кўра, кул булутининг баландлиги 12 минг метрга етган.
Италиянинг жануби-шарқида вулқон куллари Катания шаҳрини қоплади. Сицилиянинг шарқида жойлашган аэропорт ўз ишини давом эттирмоқда.
Вулканик тошлар Этна тоғининг жанубидаги Николоси, Трэктегни, Аки Сан-Антонио ва Сан-Грегорио сингари бир қанча шаҳар ва қишлоқларда топилган.