Эсмигул Қуюлова Париж Олимпиадасининг яккалик баҳсларида иштирок этади
15:39, 16 Июль 2024
ASTANА. Кazinform - Қозоғистонлик дзюдочи Эсмигул Қуюлова Париж Олимпиадасининг яккалик баҳсларида иштирок этади. Бу ҳақда федерация бош котиби Айбек Имашев маълум қилди, деб хабар беради Olympic.kz.
“Эсмигул Қуюлованинг яккалик баҳсларда чиқиши тасдиқланди. Бунгача у аралаш жамоавий баҳсларда жанг қилиш учун квота олган. Энди унга яна очколар қўшилди ва Халқаро дзюдо федерацияси Қуюлованинг 63 кг вазн тоифасида яккалик тоифасида жанг ўтказишини тасдиқлади”, — деди Имашев Қозоғистон Республикаси МОҚ сайтига берган расмий интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Эсмигул Қуюлова дзюдо бўйича Осиё ўйинлари (2023) ва Осиё чемпионати (2024) бронза медали совриндори ҳисобланади.
Париж Олимпиадасида жами саккиз нафар дзюдочи иштирок этади.