Эртага Қозоғистон ҳудудларида ҳайит намози соат нечада ўқилади
18:50, 09 Апрель 2024
ASTANА. Кazinform - Бугун рўзадор аҳоли учун йилнинг сўнгги ифтори бўлади.
Эртага - Рамазон ҳайити. Шу билан бирга, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси мамлакат учун ҳайит намозини ўқиш жадвалини тақдим этди.
Рамазон ҳайити куни ҳайит намозигача фитр садақасини бериб улгуриш керак.
ҚМДБ тақдим этган маълумотларга асосланиб, масжидга намоз ўқиш учун боришда таҳорат олиш, атир суртиш, янги кийим кийиш, хурмо еб, чин кўнгилдан такбир(Аллоҳу акбар) айтиш муҳим.
Рамазон ҳайитида мусулмонлар бир-бирларини табриклайдилар, байрам дастурхони ёзадилар, қариндош-уруғ ва дўстларни меҳмон қиладилар.