Эртага ХХР Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши раиси ўринбосари Қозоғистонга келади

Фото: Фото: ҚР ТИВ

ASTANА. КАZINFORM - 23-27 январь кунлари ХХР Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши раиси ўринбосари Хао Мин Зин Қозоғистонда бўлади.

Бу ҳақда ҚР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди.

— 23-27 январь кунлари ХХР Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши раиси ўринбосари Хао Мин Зин Қозоғистонда бўлади. Ташриф икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган. Унинг доирасида ҚР Парламенти Сенати ва Мажлиси раислари Маулен Ашимбаев ва Ерлан Қошанов, Мажилис раиси ўринбосари Алберт Рау, Қозоғистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр билан, шунингдек, Алмати шаҳар маслиҳати раиси Мейиржан Отиншиев билан учрашувлар режалаштирилган, - дея маълум қилди ҚР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили.