Эртага Астанага Италия Вазирлар кенгаши раиси ўринбосари келади
18:29, 04 Сентябрь 2023
ASTANA. Kazinform – Эртага Астанага Италия Республикаси Вазирлар кенгаши раиси ўринбосари – Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Антонио Таяни келади, дея хабар беради Kazinform мухбири.
Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров вазирлик матбуот анжуманида маълум қилди.
«5 сентябрь куни Италия Республикаси Вазирлар кенгаши раиси ўринбосари – Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Антонио Таяни Астана шаҳрига расмий ташриф билан келади. Ташриф доирасида унинг Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов ва Бош вазир ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу билан учрашувлари режалаштирилган. Турли соҳалардаги икки томонлама Қозоғистон-Италия ҳамкорлигининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган», - деди вазирлик расмий вакили.