Қутқарувчилар Хузестан -Аҳвазнинг қадимий маъмурий марказидаги тарихий бозор яқинидаги икки қаватли бинонинг қолдиқларида қидириш ишлари олиб борилмоқда.
«Портлаш натижасида икки қаватли бино, яқин атрофдаги тўртта уй ва олтита дўкон бутунлай вайрон бўлди», - деди Аҳвазнинг ўт ўчирувчилар бўлими бошлиғи Эбраҳим Қанбари (Ebrahim Qanbari).
Унинг сўзларига кўра, портлаш оқибатида беш киши ҳалок бўлган ва тўққиз киши жароҳатланган. Ўлганлар орасида бир аёл ҳам бор.