Эрон агентлиги маълумотларига кўра, терминал 12 августда қайта ишга туширилган. Спутник тасвирлари узунлиги тахминан 333 метр бўлган VLCC тоифасидаги нефть танкери терминалга келиб, хом нефть юклашни бошлаганини кўрсатяпти. Кема 11 июлдан буён кутиш ҳудудида лангар ташлаб турган.
Харк ороли — Эрон нефть инфратузилмасининг асосий объектларидан бири. Оролдаги терминаллар орқали Эрон нефть экспортининг қарийб 90 фоизи амалга оширилади. Чуқур сувли причал йирик нефть танкерларини қабул қилиш имконини беради.
Tasnim агентлиги Ҳормуз бўғози яқинидаги Ларк ороли атрофида ҳам кемалар ҳаракати фаоллашганини маълум қилди. Агентлик келтирган спутник маълумотларига кўра, 12 августда ушбу ҳудудда 35 та нефть танкери ва юк кемаси бўлган. Икки кун аввал уларнинг сони 28 та эди.
Кемаларнинг тахминан 74 фоизи идентификация тизимларини ўчирган ҳолда ҳаракатланган. Камида 10 та кема санкцияларга тушган.