Эронда Исроил ҳужумидан 220 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Фото: Фото: Irna_ru

ASTANA. Kazinform – Исроилнинг Эрон ҳудудига берган зарбаси натижасида 224 киши ҳалок бўлди, 1200 дан ортиқ киши жароҳатланди. Бу ҳақда Ислом Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий вакили Ҳусайн Керманпур маълум қилди, деб хабар беради ТАСС.

“Исроилнинг 65 соатлик тажовузидан сўнг ҳалок бўлганлар ва ярадорлар сони 1481 нафарга етди, улардан 1277 нафари мамлакатдаги университет клиникаларига ётқизилди. <…> Ҳозирда 224 киши ҳалок бўлди”, – деб ёзди вазирлик вакили Х тармоғидаги саҳифасида.

Унинг қайд этишича, қурбонларнинг 90 фоиздан ортиғи тинч аҳоли, жумладан аёллар ва болалардир.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Эрон баллистик ракеталар ва дронлар ёрдамида Исроилга йирик ҳужум уюштиргани ҳақида ёзган эдик.