Эронда Хониянинг ўлими муносабати билан уч кунлик мотам эълон қилинди
ASTANA. Kazinform – Фаластин исломий қаршилик ҳаракати (ҲАМАС) сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хониянинг вафоти муносабати билан Эрон Ислом Республикасида уч кунлик миллий мотам эълон қилинди, деб ёзади ИРНА.
Эрон Ислом Республикаси ҳукумати Эроннинг расмий ва дипломатик меҳмони Исмоил Хонияга қарши содир этилган террор ҳужумини қоралаб, буни сионистик режимнинг террорчилик хусусияти ва дунёнинг исталган нуқтасида хавфсизлик йўқлигининг яна бир ёрқин исботи сифатида баҳолади.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 31 июлида Эрон давлат ОАВлари Хония Эронда ўлдирилгани ҳақида хабар берган эди. Хония у ерда янги сайланган президент Масуд Пезешкианнинг инаугурациясида иштирок этган.
Марҳум билан видолашув маросими 1 август куни Теҳронда бўлиб ўтади. Шундан сўнг жасад дафн қилиш учун Доҳага юборилади.