Теҳроннинг маълум қилишича, Иордания-Сурия чегараси яқинидаги логистика базасига қилинган ҳужумга "ҳеч қандай алоқаси йўқ".
- Аввал ҳам аниқ таъкидлаганимиздек, минтақадаги қаршилик гуруҳлари сионистик режимнинг болаларни ўлдираётган уруш жиноятлари ва геноцидларига жавоб беришмоқда ва... Эрон Ислом Республикасидан буйруқ олаётгани йўқ. Бу гуруҳлар ўз тамойиллари ва устуворликлари, шунингдек, ўз мамлакати ва халқи манфаатларидан келиб чиқиб қарор қабул қилади ва ҳаракат қилади, - дея баёнот берди Эрон Ташқи ишлар вазирлиги.
Ҳужум оқибатида 3 нафар америкалик аскар ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди.
- Саккиз нафар америкалик аскар жиддийроқ тиббий ёрдам олиш учун Иорданиядан эвакуация қилинди, бироқ уларнинг аҳволи барқарор, - дея хабар беради Reuters.
Байден Жанубий Каролинадаги сайловолди ташвиқоти чоғида ҳалок бўлган уч ҳарбий хизматчи учун бир дақиқа сукут сақлашни сўради ва қўшимча қилди: "Биз жавоб берамиз". АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин таҳдидни такрорлади.