Эрон томони чорвачилик ва паррандачилик соҳасида тажриба алмашишдан манфаатдор
ASTANA. Kazinform — Бош вазир Олжас Бектенов Эрон Ислом Республикаси қишлоқ хўжалиги жиҳод вазири Ғоломирзо Нури Гезелче бошчилигидаги делегация билан учрашди. Бу ҳақда Ҳукумат матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишда Қишлоқ хўжалиги вазири Айдарбек Сапаров, Савдо ва интеграция вазири Арман Шаққалиев, Манғистау вилояти ҳокими Нурдаулет Қилибай ва бошқа вакиллар иштирок этди.
Учрашувда савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича Қозоғистон-Эрон ҳукуматлараро комиссиясининг 20-чи йиғилиши якунлари муҳокама этилди.
Икки мамлакат қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, хусусан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари айирбошлаш ҳажмини ошириш, транзит ва логистика инфратузилмасини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича тегишли идораларнинг қўшма режалари кўриб чиқилди.
Қозоғистон ғалла экспортини йилига 2 миллион тонна буғдой ва 1 миллион тонна арпага етказишдан манфаатдор. Жорий йилнинг 4 ойида Қозоғистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти 3 баробар ошиб, 116 миллион долларни ташкил этди. Эрон томони чорвачилик ва паррандачилик соҳасида тажриба алмашишдан манфаатдор эканлигини билдирди.
Юқори қўшимча қийматга эга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболли йўналиш сифатида қараляпти.
Мамлакатимизда Kaz-Ir Agro компаниясининг сафора ёғи ва Solico Group компаниясининг фри картошка заводларини ишга тушириш тажрибаси асосида сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.
Транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилиш чоғида учрашув иштирокчилари Каспий денгизининг транзит салоҳиятини ошириш ва “Шимол-Жануб” транспорт йўлаги имкониятларини кенгайтиришдан биргаликда манфаатдор эканликларини билдирдилар. Жорий йилнинг 5 ойида Қозоғистон орқали мазкур йўналиш бўйича юк ташиш ҳажми 74 фоизга ошиб, 1,5 миллион тоннага етди.
Учрашув якунлари бўйича икки давлатнинг тегишли давлат органлари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ошириш бўйича белгиланган режаларни тезкорлик билан амалга ошириш учун ишчи гуруҳ тузилгани таъкидланди.
Маълумот учун: 2024 йилда Қозоғистон ва Эрон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 340 миллион доллардан ошди. Жорий йилнинг 4 ойида бу кўрсаткич 78,3 фоизга ошиб, 173,5 миллион долларга етди.