Эрон нефтни қайта ишлаш заводида портлаш юз берди
09:34, 30 Июнь 2025
ASTANA. Kazinform – Эрон шимоли-ғарбидаги Табриз нефтни қайта ишлаш заводида қурилаётган агрегатлардан бирида азот сақлаш танки портлаб кетди, деб ёзади ТАСС.
Бу ҳақда Tasnim агентлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, авария натижасида завод яқинида қуюқ тутун пайдо бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлашда қурбонлар йўқ, завод нормал режимда ишлашда давом этмоқда.