Эрон Исроил билан вақтинчалик сулҳдан сўнг ҳаво ҳудудини тўлиқ очди

Фото: Фото: report.az

ASTANA. Kazinform — Эрон Исроил билан 12 кунлик тўқнашувдан сўнг ўрнатилган ҳаво қатновига қўйилган барча чекловларни бекор қилди. Бу ҳақда Эрон фуқаро авиацияси ташкилоти маълум қилди, дея хабар беради Синьхуа.

Агентлик маълумотларига кўра, ички ва халқаро рейслар урушдан олдинги даражага қайтган. Шунингдек, Теҳроннинг Меҳробод халқаро аэропорти 24 соатлик иш фаолиятини қайта бошлагани тасдиқланди.

“Шу дақиқадан бошлаб барча авиакомпаниялар ва сайёҳлик агентликлари кунига 24 соат давомида чипта сотиш ва рейсларни бронь қилиш имкониятига эга бўлади”, - дейилади хабарда. .

Эслатиб ўтамиз, Эрон 13 июнда Исроилнинг Теҳрон ва бошқа ҳудудларга ҳаво ҳужумлари уюштирганидан кейин ўз ҳаво ҳудудини ёпган эди. Можаро 24 июнда оташкесим билан якунланди.

Эрон ҳаво ҳудудини босқичма-босқич очишни 26 июнда бошлади. Аэропортлар аста-секин нормал иш фаолиятини бошлади. 17 июлда Фуқаро авиацияси ташкилоти барча аэропортлар фаолиятини тўлиқ тиклагани, фақат Меҳробод аэропорти соат 4:00 дан 19:00 гача чекланган режимда ишлагани ҳақида маълум қилди.