Эрон Ҳурмуз бўғозини ёпиши мумкин
ASTANA. Kazinform – Эрон парламенти Ҳормуз бўғозини ёпишни таклиф қилди, деб хабар беради Anadolu.
Эрон парламентининг Миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат комиссияси аъзоси Эсмоил Кевсери “Х” ижтимоий тармоғидаги постида Эрон парламенти Ҳормуз бўғозини ёпишни қўллаб-қувватлашини айтди.
Унга кўра, якуний қарорни мамлакат Миллий хавфсизлик олий кенгаши қабул қилиши керак.
Бу баёнот 22 июнь куни АҚШ Эроннинг Исфахон, Натанз ва Фордо шаҳарларидаги учта йирик ядровий иншоотларига кенг кўламли ҳужум уюштирганидан сўнг янгради.
Вашингтоннинг айтишича, операциядан мақсад Теҳроннинг ядровий дастурини "йўқ қилиш ёки сезиларли даражада заифлаштириш". Эрон кескин жавоб беришга ваъда берди.
Ҳормуз бўғози орқали нафақат Эрон, балки Саудия Арабистони, Ироқ, Бирлашган Араб Амирликлари, Қувайт ва Қатар ҳам нефть экспорт қилади. Бу денгиз орқали ташиладиган дунё нефтининг тахминан 20% ни ташкил қилади.